«Фенербаҳче» «МЮ» ҳимоячисини ижарага олмоқчи
Сешанба, 14 Август
3561

“Манчестер Юнайтед”нинг аргентиналик ҳимоячиси Маркус Роҳо шу ойнинг охиригача жамоани тарк этиши мумкин. 

Туркларнинг Fanatik нашри “Фенербаҳче”нинг Маркус Роҳони қўлга киритишга трансфер ойнаси тугагунча уриниб кўрмоқчи эканини ёзмоқда. Гап ҳимоячини ижарага олиш ҳақида бормоқда. 

Ўтган мавсумда Роҳо барқарор ўйин кўрсата олмади ва ҳаммаси бўлиб, барча мусобақаларга 12 ўйинда майдонга тушди холос. Аммо ҳозирда футболчи жароҳатидан тикланиб улгурди ва ўзини яхши ҳис қилмоқда. 

Аммо Маркус Роҳо бу мавсумда ҳам жамоада қолиш эҳтимоли ҳам бор. Сабаби, “Манчестер Юнайтед” асосий таркиб ўйинчиларини ижарага бериш амалиётини деярли қўлламайди ва фақат бутунлай трансфер қилишни истайди. Агар Маркус “Олд Траффорд”да қоладиган бўлса, Крис Смоллинг, Фил Жонс, Виктор Линделоф ва Эрик Байилар билан марказий ҳимоядаги икки ўрин учун рақобатлашишига тўғри келади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар