"Фенербаҳче" Слиманини ижарага олди
Якшанба, 12 Август
2591

"Лестер" ҳужумчиси Ислам Слимани фаолиятини "Фенербаҳче"да давом эттиради. "Фенербаҳче" расмий сайти жазоирлик футболчини ижара асосида олганини эълон қилди. 

Слимани ўтган мавсумнинг ярмини ижара асосида "Ньюкасл"да ўтказиб, АПЛда 4та ўйинда майдонга тушган эди. 30 ёшли ҳужумчи "Лестер"га 2016 йилда ўтиб, жамоа сафида 35та ўйинда 8та гол уришга муваффақ бўлган. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар