Кеча «Зенит» Европа лигаси саралашининг 3-босқичи дастлабки баҳсида Минскнинг «Динамо» клубидан йирик ҳисобда мағлубиятга учради (0:4).
Маълум бўлишича, эндиликда Петербург шаҳри жамоаси еврокубоклар доирасида Беларусь клубига мағлуб бўлган тарихдаги илк рус клуби сифатида қайд этилади.
Ҳозирга қадар БАТЭ клуби Россия жамоалари билан 8 марта тўқнаш келган бўлиб, 1 дуранг ва 7 мағлубият қайд этган эди. Тўплар нисбати – 2:24.
Белоруснинг бошқа бир клуби «Белшина» эса рус клубларига қарши 2 марта ўйнаган, ҳар иккаласида ҳам мағлубиятга учраган эди. Тўплар нисбати – 1:5.
Қайд этиш жоиз, ушбу мағлубият «Зенит» учун 1989 йилдан буён еврокубоклардаги энг йириги бўлди. Питерликларни ўша йили «Штутгарт» 0:5 ҳисобида таслим этган.