«Милан»нинг собиқ дарвозабони, айни пайтда клуб менежери сифатида фаолият юритаётган Кристиан Аббьяти ҳимоячи Леонардо Бонуччининг «Ювентус»га ўтиш қарорига таъсир кўрсатган омил ҳақида гапириб ўтди.
«Милан»даги вазият бироз ғалати. Бир қарашда у ёлғон таассурот қолдиради. Ҳамма ўзини гўёки барчаси жойидадек тутмоқда, бироқ аслида ундай эмас. Якунда ҳаммаси буткул ўзгариб кетса, бундан ҳайрон қолмайман. Женнаро Гаттузони доим қўллаб-қувватлаб келганман. У ўйинчилар жуда ажойиб тарзда руҳлантира олади. Уни жамоа мураббийи сифатида қолдиришади, деган умиддаман.
Гонсало Игуаинга келсак, «Ювентус» нега бундай йўл тутганига ҳайронман. У «Милан»га айни керакли тўпурар.
Айтишим мумкинки, Леонардо Бонуччи унга берилган ваъдаларни бажаришмагани учун клубдан кетди. Шундай бўлса-да, у Романьолининг ўсишида катта ёрдам берди», - деган Аббьятидан иқтибос келтириб ўтди La Gazzetta dello Sport.
Собиқ дарвозабон айнан қандай ваъдалар ҳақида гап кетаётганини айтмаган. Йилнинг ушбу энг мураккаб трансфери тафсилотлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.