Чемпионлар Лигаси саралашида дарвозабонга ари ҳужум қилди
Чоршанба, 08 Август
4330

Киевнинг «Динамо» клуби дарвозабони Денис Бойкони Чемпионлар Лигаси саралашидан ўрин олган «Славия»га қарши ўйинда ари чаққани маълум бўлди.

Биринчи бўлимнинг 8-дақиқасида посбон чап қўлини ушлаган ҳолда, тўсаттан майдонга йиқилган ва унга тиббий ёрдам кўрсатилган, шундан сўнг, у ўйинни давом эттирганди.

Бош мураббий Александр Хацкевич хабарига кўра, уни ари чаққан.

«Уни ари чаққан эди. Жиддий айтяпман» - деб мураббий сўзларини келтирмоқда «Динамо» клуби матбуот хизмати.

Прага шаҳрида ўтган ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Жавоб баҳси 14 август куни Киевда ўтказилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар