Чемпионлар Лигаси. «Астана» гуруҳ босқичига чиқолмаслиги мумкин
Чоршанба, 08 Август
4453

Чемпионлар Лигасида 3-саралаш босқичи ўйинлари бошланди.

Қозоғистоннинг «Астана» клуби дастлабки баҳсда, ўз майдонида Хорватиянинг «Динамо» клубини қабул қилиб, 0:2 ҳисобида ютқазди. Натижада, қозоғистонликлар Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига чиқиш имкониятларини кескин пасайтириб юборишди. Жавоб ўйини 14 август куни ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, бу жуфтликнинг ғолиби плей-офф босқичида Швейцариянинг «Янг Бойз» клуби билан беллашади.

Чемпионлар Лигаси, 3-саралаш босқичи
Дастлабки ўйин
Астана (Қозоғистон) – Динамо (Загреб, Хорватия) - 0:2 (0:1, 0:1)
7 август, «Астана Арена» 
Голлар: 0:1 – 39 Будимир, 0:2 – 84 Ольмо. 
Астана – Эрич, Постников, Шомко, Рукавина, Аничич, Кляйнхайслер, Маевский, Мужиков (Ришард, 46), Томасов (Муртазаев, 80), Педро Энрике, Кабананга (Янга, 63).
Динамо Загреб – Загорац, Дилавер, Теофиль-Катрин, Леовац, Стоянович, Хайрович (Кондзер, 82), Адеми (Шуньич, 63), Гояк, Оршич, Будимир (Гавранович, 46), Ольмо.
Огоҳлантиришлар: Хайрович (36), Стоянович (41), Маевский (50), Гояк (70).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар