Рақибининг юзига зарба берган «Қўқон-1912» футболчиси июль ойида энг яхши деб топилиши мумкин
Душанба, 06 Август
4153

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мавсум бошидан буён ҳар ой энг яхшиларни аниқлаш учун ўтказиб келаётган сўровномасини давом эттиради. Унда Суперлиганинг 12 та клуби бош мураббийлари ва сардорлари иштирок этади. Мухлислар овози эса бундан буён ПФЛ расмий сайтидаги сўровнома орқали қабул қилинади.

ПФЛ сайти хабарига кўра, июль ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун 7 нафар футболчи даъвогарлик қилмоқда. Қизиғи шундаки, уларнинг орасида «Сўғдиёна» ҳужумчиси Шоҳруз Норхоновнинг юзига мушт туширган «Қўқон-1912» ҳимоячиси Мурод Ҳолмуҳаммедов ҳам бор. Бу воқеа бош ҳакамнинг кўз олдида юз берган, аммо негадир Ҳолмуҳаммедовнинг қўполлиги жазосиз қолдирилган эди.

Ойнинг энг яхши футболчиси учун номзодлар қуйидагилар:
Марат Бикмаев (“Локомотив”) – 6 ўйин, 5 гол, 2 голли узатма;
Мурод Холмуҳаммедов (“Қўқон-1912”) – 6 ўйин, 5 гол (барчаси пенальтидан);
Тиаго Безерра (“Пахтакор”) – 6 ўйин, 4 гол;
Йован Жокич (ОКМК) – 6 ўйин, 4 гол;
Сардор Рашидов (“Локомотив”) – 6 ўйин, 3 гол;
Зоҳид Абдуллаев (“Металлург”) – 6 ўйин, 3 гол; 
Жавлон Иброҳимов (“Бунёдкор”) – 4 ўйин, 3 гол, 1 голли узатма.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар