«Челси» клуби ўзининг трансфер рекордини янгилаши мумкин, деб хабар беради Sunday Mirror.
«Аристократлар» «Кристал Пэлас» қанот ҳужумчиси Уилфрид Заа билан шартнома имзолашга ҳаракат қилишмоқда. 25 ёшли ивуарлик учун улар 84 миллион евро беришга тайёр.
Ўтган мавсумда Заа «Кристал Пэлас» таркибида 29та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол урган ва 5та голли узатмани амалга оширган.