Аҳмад Муса Саудия Арабистони клубига ўтди
Жума, 03 Август
3466

Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби «Лестер» ҳужумчиси Аҳмад Муса трансферини эълон қилди.

25 ёшли нигериялик билан 4 йиллик шартнома имзоланди.

«Ан-Наср» Муса трансфери учун 14,8 миллион фунт тўлади. Аммо, турли бонуслар билан бу қиймат 25 миллионгача ошиши мумкин. 

Аввалроқ, Муса «Ан-Наср»га ўтгач, энг кўп маош олувчи нигериялик футболчига айланиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар