Россия президенти жаҳон чемпионати якунларига баҳо берди
Шанба, 21 Июль
8171

Россия президенти Владимир Путин Калининград шаҳрида спорт кенгаши йиғилишини ўтказиб, жаҳон чемпионати якунлари бўйича ўз фикрларини айтди.

«Жаҳон чемпионати мероси жуда катта. Булар нафақат инфратузилма объектлари, шаҳарларнинг ривожланиши, балки инсонлар ҳамдир. Ёшлар орасида, барча ёшдаги одамлар орасида спортга бўлган қизиқиш ортяпти. 

Вазифамиз — майдончалар, стадионлардан қандай фойдаланиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш. Биз жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказдик», — деди Путин.

Шунингдек, президент Россия терма жамоаси ўйинига ҳам юқори баҳо берди.

«Терма жамоа россиялик мухлисларни қувонтириб, жуда яхши, муросасиз ўйинларни ўтказди ва узоқ кутилган ғалабалар қувончини тақдим қилди.

Энди мана шу иштиёқни сақлаб қолиб, Миллатлар Лигаси ва Евро-2020да ҳам муносиб иштирок этиш лозим. Евро ўйинлари Санкт-Петербург, Сочи, Ростов-на-Дону ва Калининград шаҳарларида ўтказилади. Бу ҳудудлар мусобақани муносиб ўтишини таъминлаши шарт», — деди Путин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар