«Металлург» Қўқонда қандай «ўлдирилди» - баҳсли вазиятлар видеоси
Сешанба, 17 Июль
10774

13 июль куни Суперлига 14-тури доирасида «Қўқон-1912» - «Металлург» ўйини ўтказилди.

Ўйин 2:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан тугади. 70-дақиқада Зоҳид Абдуллаев қарши ҳужумда мезбонларни жазолаган бўлса, орадан 6 дақиқа ўтгач, Мурод Холмуҳаммедов пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Беҳруз Саъдуллоев қўқонликларга ғалаба келтирган голни урди.

Ўйиндан сўнг, «Металлург» клуби телеграм канали ҳисоб бекободликлар фойдасига 1:0 бўлиб турганида, бош ҳакам Виктор Серазетдинов пенальтини «ўйлаб топгани» ҳақида ёзди. Ўйиндан кейин эса, бундай ноҳақликка чидолмаган «Металлург» футболчилари кийиниш хонасида кўз ёши тўкканини маълум қилган эди.

«Металлург» мухлислари ўйиндаги учта вазият видеосини YouTube каналига жойлаштиришга муваффақ бўлишди.

Уларда «Металлург» клубининг жуда хавфли иккита ҳужуми «ўйлаб топилган офсайд» туфайли ҳакам томонидан тўхтатиб қолингани, пенальти эса анча баҳсли эканини кўриш мумкин. Хулоса чиқариш ўзингиздан.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар