Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн «Барселона»га ўтишга рози бўлмагани ва келгуси мавсумдан нималар кутаётгани ҳақида гапириб ўтди. Бу ҳақда AS`га манба келтирган ҳолда Football Espana хабар бермоқда.
«Барселона»га рад жавобини беришим? Мен шундай қарорга келдим ва бундан фахрланаман. Ҳозир «Атлетико» билан янги мавсумни бошлашни сабрсизлик билан кутяпман. Европа Суперкубоги учун баҳсга ҳам оз вақт қолди. Биз, албатта, унда ҳам ғалаба қозонишни истамоқдамиз.
Ҳозир [ЖЧдаги] ғалабамиз шарофати билан Франция ва француз халқи билан бирга ҳузурланишни, кейин эса таътилимда яхшилаб дам олишни хоҳлайман.
Ballon d’Or ҳақида ҳеч нарса дея олмайман, [унинг соҳиби] овоз бериш орқали аниқланади», - деди Гризманн.