Қўқондаги ноҳақликка чидолмаган «Металлург» футболчилари кўз ёши тўкишди
Шанба, 14 Июль
12624

Суперлига 14-туридан ўрин олган «Қўқон-1912» - «Металлург» (2:1) ўйинидан сўнг, бекободликлар ҳакамликдан норози эканини намойиш қилишди.

Хусусан, клубнинг расмий телеграм канали, ҳисоб «Металлург» фойдасига 1:0 бўлиб турганида, бош ҳакам Виктор Серазетдинов пенальтини «ўйлаб топгани» ҳақида ёзди.

Ўйиндан кейин эса, бундай ноҳақликка чидолмаган «Металлург» футболчилари кийиниш хонасида кўз ёши тўккани маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, «Қўқон-1912» пенальтидан ҳисобни тенглаштиргач, қўшиб берилган дақиқаларнинг бешинчисида ғалаба голини урган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар