Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн ЖЧ-2018 чоракфиналидан ўрин олган Уругвайга (2:0) қарши ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди.
27 ёшли футболчи 40-дақиқада Варанга голли узатмани амалга оширган, 61-дақиқада эса узоқ масофадан аниқ зарба йўллаб, дарвозани ишғол этган эди.
Гризманн ЖЧ-2018 мусобақасида жами 3та гол уриб, 1та голга ҳаммуаллифлик қилган.