Трансферлар ойнаси. «Қизилқум», «Металлург» ва «Навбаҳор» янги футболчиларни сафга қўшиб олишди
Шанба, 07 Июль
4549

18 июндан бошлаб Ўзбекистон чемпионатида трансферлар ойнаси расман очилди. Айни пайтда, клублар янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш жараёнини давом эттиришмоқда.

Навоийнинг «Қизилқум» жамоаси ҳам 6 нафар футболчини рўйхатдан ўтказди. Улар – Салим Мустафоев, Бегзод Ғанижонов, Шаҳбоз Қувондиқов, Жамшид Муродуллаев, Меҳриддин Фахриев ва Ғайрат Жумаев. «Қизилқум»ни Виктор Григорьев, Алишер Юсупов, Сергей Прохоров ва Аббос Рустамов тарк этишди.

Бекободнинг «Металлург» клуби 12 нафар янги ўйинчини ўз сафига қўшиб олди. Улар: Станислав Андреев, Баҳодир Пардаев, Роман Жўраев, Зоир Жўрабоев, Комрон Сайдазимов, Иброҳим Йўлдошев, Сардор Қобулжонов, Шохзод Ғофурбеков, Мухриддин Ботиров, Маҳмуд Қудратуллаев, Даврон Умиров ва Отабек Зокиров. Шунингдек, 12 нафар футболчи билан хайрлашилди: Жамшид Юсупов, Павел Пуришкин, Акобир Қаюмов, Сайиджамол Давлатжонов, Никита Рибкин, Дилёрбек Ирматов, Жавоҳир Соҳибов, Тимур Маматмуродов, Суҳроб Ғайбуллаев, Маҳмуд Норқўзиев, Шохжаҳон Нишонов, Абдуллоҳ Исломов.

Наманганнинг «Навбаҳор» клуби таркибга янги қўшилган 6 нафар футболчини рўйхатдан ўтказди. Улар – Дарко Никач, Игор Голбан, Шерзод Каримов, Дилшод Ҳамроев, Сарвар Солиев ва Музаффар Абдуллаев. Наманганликлар сафини 4 нафар ўйинчи тарк этди: Ненад Иняц, Зохир Пиримов, Беҳруз Содиллоев ва Ойбек Мирзоҳидов.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар