Яна бир суперклуб Марсиялни қўлга киритмоқчи
Сешанба, 03 Июль
6136

«Манчестер Юнайтед»нинг иқтидорли ҳужумчиси Антони Марсиял учун курашга яна бир суперклуб қўшилди. Мюнхеннинг «Бавария» клуби 22 ёшли француз учун 70 миллион евро беришга тайёр. 

Немислар Марсиялни мос равишда 35 ва 34 ёшга кирган Франк Рибери ва Арьен Роббенга ўринбосар сифатида кўрмоқда. 

Жозе Моуриньо қўл остида асосий таркибга кира олмаётган ва шу туфайли терма жамоадан ҳам ташқарида қолган футболчи агенти орқали Манчестерни тарк этишга тайёр эканини маълум қилганди. Агентнинг айтишича, клубда уни олиб қолишни исташмоқда, аммо бир неча ойдан бери музокаралар ўтказилгани йўқ. 

Футболчига «Тоттенҳэм», «Ювентус» ва «ПСЖ» клублари ҳам қизиқиш билдиришган. Аммо юқорида айтилганидек, «МЮ» футболчини сотишга у қадар ҳам уринмаётгани боис, музокаралар ўтказилгани йўқ. Ўнг қанот ҳужумчиси учун катта пул сарфлашга тайёр турган «МЮ»га катта нарх таклиф қилинса, ўйлаб кўрилиши табиий.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар