«Челси» ва «Рома» Шмейхель билан қизиқмоқда
Сешанба, 03 Июль
2898

«Лестер» дарвозабони Каспер Шмейхель ёзда клубини ўзгартириши мумкин.

Sky Sports хабарига кўра, даниялик посбон билан «Челси» ва «Рома» клублари қизиқмоқда. Агар бу клублар асосий дарвозабонлари - Тибо Куртуа ва Алиссондан айрилсалар, Шмейхелни олишлари мумкин.

Айни пайтда ҳар иккала посбонга «Реал» клуби қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, Алиссонни «Ливерпуль» ва «Челси» ҳам қўлга киритмоқчи.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар