ОФК ЖЧ гуруҳ босқичининг энг яхши осиёлик футболчисини аниқлади
Душанба, 02 Июль
3945

Осиё футбол конфедерацияси ЖЧ-2018 гуруҳ босқичида иштирок этган қитъанинг бешта терма жамоаси вакиллари орасидан энг яхши ўйин кўрсатган футболчи номини эълон қилди.

ОФК вакилларидан фақат Япония термаси плей-оффга чиққани муносабати билан айнан япон футболчиси бундай эътирофга сазовор бўлиши кутилган эди. Бироқ ОФК расмий сайти орқали ўтказилган сўровнома натижаларига кўра Эрон терма жамоаси ҳимоячиси Муртазо Пуралиганжини ЖЧ гуруҳ босқичининг энг яхши осиёлик футболчиси деб топилди.

Пуралиганжи мусобақанинг «В» гуруҳидан жой олган Эрон термаси сафида Португалиянинг Роналдуси, Испаниянинг Диего Костасига қарши ҳимояда муносиб ўйин кўрсатди.

Қайд этиш керак, плей-оффга чиқа олмаган ОФК вакилларидан фақат Австралия терма жамоаси ўз гуруҳида сўнгги ўринни эгаллади. Франция, Дания ва Перу билан бир гуруҳдан жой олиб, 1 очко тўплаган Австралиядан бошқа барча осиёлик терма жамоалар камида 3 очко олишга муваффақ бўлишди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар