Гризманн идеал карьера қандай бўлишини айтди
Шанба, 30 Июн
5033

«Атлетико» клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн идеал карьера қандай бўлиши ҳақидаги фикрларини айтди.

«Идеал карьера? Жаҳон чемпионати ва Чемпионлар Лигасидаги ғалаба, шундан сўнг, МЛС чемпионатида тўп тепиш. Мана шу энг зўр фаолият бўлар эди. Ёмон эмас шекилли?

Агар воқеалар ривожи шу тарзда давом этса, бунга ҳозирнинг ўзидаёқ рози бўлардим. Қайси ёшда МЛСга кўчиб ўтишимни билмайман. Ҳаммаси қўлга киритадиган совринларимга боғлиқ. 

32 ёки 33 ёшда Америкада тўп тепишни истардим, чунки, майдонда ниманидир кўрсатиш учун, куч-қувват ҳам бўлиши керак», – деб Гризманн сўзларини келтирмоқда Le Figaro.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар