«Барселона» ҳужум чизиғини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда
Чоршанба, 27 Июн
9233

Антуан Гризманн «Атлетико» билан шартномасини узайтиргач, «Барселона» ҳужум чизиғини мустаҳкамлаш учун бошқа вариантларни кўриб чиқишига тўғри келмоқда.

Испан нашрларида тарқалган хабарларга қараганда, каталонияликлар «Манчестер Сити» ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Габриэл Жезус, шунингдек, ПСВ ва Мексика термаси яримҳимоячиси Ирвинг Лосано хариди устида бош қотирмоқда.

Бундан ташқари, «Барса» ЦСКАдан Александр Головин ва «Ювентус»дан Миралем Пьянич вариантларини кўриб чиқаётгани ҳақидаги хабарлар ҳам тасдиқланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар