Лукас Эрнандес «Атлетико» билан янги шартнома имзолади
Сешанба, 19 Июн
2066

«Атлетико» клуби ҳимоячи Лукас Эрнандес билан ҳамкорликни узайтирди.

Франциялик футболчи 2024 йилгача мўлжалланган янги шартномани имзолади. Унинг аввалги меҳнат битими муддати 2022 йилда ниҳоясига етар эди.

22 ёшли Лукас «Атлетико» тизимида 2007 йилдан бери ўйнамоқда. Унинг ҳисобида 88та расмий ўйин бор.

Айни пайтда футболчи Франция терма жамоаси билан жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар