ЖЧ-2026 мезбони сайлови натижаси Марадонага ёқмади
Жума, 15 Июн
5676

Аргентина футболи афсонаси Диего Марадона ЖЧ-2026 мусобақаси мезбонлиги АҚШ, Мексика ва Канадага берилганидан норози бўлди.

«Бу менга ёқмаяпти. Мексика бунга лойиқ эмасди. Улар ё Бразилия, ё Германияга дуч келиб, ютқазиб, тушиб кетишади. Канадаликлардан фақат яхши чанғичи чиқади. АҚШ эса футболни реклама сабабли 25 дақиқадан иборат 4та тайм қилмоқчи» - деб Марадона сўзларини келтирмоқда Reuters.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 мезбони сайловида АҚШ, Канада ва Мексиканинг қўшма аризаси Марокаш аризасини мағлуб этган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар