Антуан Гризманн келажаги тўғрисида бир қарорга келди
Чоршанба, 13 Июн
24673

«Атлетико» клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн келажаги ҳақида бир қарорга келди, аммо уни эълон қилмади.

«Ҳаммани куттирганим учун узр сўрайман. Мен келажагим бўйича бир қарорга келдим, бироқ уни бугун эълон қилмайман» - деди футболчи матбуот анжуманида.

Аввалроқ, Гризманн ё «Атлетико»да қолиши ёки «Барселона»га ўтишини ўйлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар