Бугун, 12 июнь куни «Атлетико»нинг франциялик ҳужумчиси Антуан Гризманн келажаги борасидаги якуний қарорини маълум қилади. Сanal+ маълумотига кўра, у Мадрид клубида қолишга қарор қилган.
Гризманнинг қарорига «Атлетико» раҳбарияти «Монако» билан Тома Лемар трансфери бўйича келишувга эришгани таъсир қилган. Форвард ушбу ватандоши келиши Мадрид клубини кучайтиришига ишонч билдирган.
Якунланган мавсумда Лемар «Монако» сафида барча турнирлар доирасида 38 учрашувда майдонга тушиб, 3 гол урган ва 10 голга узатма берган.
Айни вақтда 27 ёшда бўлган Гризманн ва 22 ёшли Лемар айни вақтда 2018 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Франция терма жамоаси ихтиёрида бўлиб турибди.