Игорь Сергеев «Навбаҳор»га ўтиши мумкин
Жума, 08 Июн
5877

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Игорь Сергеев фаолиятини Наманганда давом эттиришга яқин, деб хабар беради Sports.uz.

Ўтган мавсумда БААнинг «Ад-Дафра» клубида тўп тепган Игорь Сергеев айни пайтда эркин агент мақомини олган ва «Навбаҳор» клуби билан музокара ўтказмоқда.

Маълумот ўрнида, 25 ёшли ҳужумчи «Ад-Дафра» таркибида 10та ўйин ўтказиб, атиги 1 гол урган. Ўзбекистон терма жамоаси таркибида 42та ўйин ўтказиб, 11та гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар