Лондон клуби Марсиял трансфери бўйича музокара ўтказади
Чоршанба, 06 Июн
5227

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Антони Марсиял «Тоттенҳэм»нинг ёзги трансферлардаги асосий нишонига айланган.

Daily Mail хабарига кўра, лондонликлар манкунианликар билан ушбу 22 ёшли франциялик футболчи трансфери борасида музокара қилмоқчи.

«Тоттенҳэм» Марсиял учун 100 миллион фунтлик трансфер бюджетининг катта қисмини ажратишга тайёр.

3 йил муқаддам ушбу футболчининг «Монако»дан «МЮ»га ўтиши 38 млн евро эвазига кечганди. Кейинроқ бонуслар ҳисобига ушбу маблағ миқдори 58 млн еврогача кўтарилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар