«Барселона» агар Антуан Гризманн «Атлетико»да қоладиган бўлса муқобил варантларни кўриб чиқмоқда.
Sport.es нашрида хабар берилишича, каталонияликлар «Монако»дан Тома Лемарни трансфер қилиш вариантини ҳам кўз остига олиб қўйишган. Клуб ушбу футболчи учун 90 миллион евро тўлашга тайёр.
Якунланган мавсумда 22 ёшли француз барча турнирлар доирасида «Монако» учун 38 ўйин ўтказган ва 3 гол уриб, 10 голга узатма берган.
Айни вақтда Лемар учун «Ливерпуль» асосий даъвогар ҳисобланади.