Почеттино: «Реал»дан қўнғироқ қилишса, эшитишингиз шарт»
Шанба, 02 Июн
9298

«Тоттенҳэм» клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино «Реал»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

«Реал»дан қўнғироқ қилишса, эшитишингиз шарт. Аммо, бу вазиятда ҳаммаси ўзимга боғлиқ эмас. Яқинда мен «Тоттенҳэм» билан 5 йиллик шартнома имзоладим ва бу ерда жуда бахтиёрман.

Бу ерда ҳеч ким ишимга тўсқинлик қилмайди ва ўсиш учун интилишади. Ҳозир эътиборимни кейинги мавсумга қаратмоқчиман ва миш-мишларга эътибор бермайман. Гап-сўзлар жуда кўпайиб кетгани рост, бироқ «Реал» бўйича ҳеч қандай янгилик йўқ» - деб Почеттино сўзларини келтирмоқда Football Espana.

Аввалроқ, Почеттино «Реал»да Зинедин Зидан ўрнини эгаллаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар