«Реал» ёзда катта пул сарфламоқчи
Чоршанба, 30 Май
15019

«Реал» раҳбарияти ва мураббийлар штаби ёзги трансферлар бўйича турли позицияларга бир неча футболчи сотиб олишни режалаштирган.

Marca хабарига кўра, бу дарвозабон, марказий ҳимоячи, ўн қанот ҳимоячиси ва ҳужумчи.

Агар «Реал» Неймар билан келиша олмаса ва Гарет Бэйл ёзда клубни тарк этса, унда «Реал» қуйидаги 3 футболчидан бирини таркибга қўшиб олишига тўғри келади: Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль»), Эден Азар («Челси»), Пауло Дибала («Ювентус»). Мадридликлар «Лион»дан ёш ҳужумчи Мариано Диасни қайтариш ҳақида ҳам ўйлашмоқда.

Дарвоза чизиғи учун асосий номзод – «Рома» дарвозабони Алиссон бўлиб турибди. «Реал»нинг ўнг қаноти Альваро Одриосолу («Реал Сосьедад») билан тўлдирилиши мумкин.

Клуб ҳимоя маркази учун Хосе Хименесни («Атлетико») олмоқчи. Уругвайлик футболчига муқобил вариант эса – Милан Шкриньяр («Интер») ва Алессио Романьоли («Милан») ҳисобланади. 

Одриосоланинг шартномасида бадал пули сифатида – 40 миллион евро, Хименес, Шкриньяр ва Романьолиникида – 60 миллион евро кўрсатилган. Алиссон – эса ёзги трансферлар бозоридаги энг қимматбаҳо дарвозабон бўлиб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар