«ПСЖ» Роналду учун «Реал»га катта маблағ таклиф қилмоқда
Чоршанба, 30 Май
16865

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятини «ПСЖ»да давом эттириши мумкин.

As нашри хабарига кўра, парижликлар Қироллик клуби раҳбарияти билан ушбу футболчини 150 млн евро эвазига трансфер қилиш хусусида музокара ўтказган, Роналду билан шартномада эса бадал пули миқдори 1 млрд еврони ташкил қилади.

As хабарига кўра, «ПСЖ» футболчининг ўзига йилига 45 млн евродан маош тўлашга тайёр, бу эса футболчини клубнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айлантиради (Неймарнинг йиллик маоши миқдори 37 млн евро). Бу орқали Роналду Лионель Мессига ҳам тенглашиб олади, «Барселона» ўз етакчисига 40 миллион евродан ортиқ йиллик маош тўлайди.

«ПСЖ» раҳбарияти Мбаппе – Неймар – Роналду учлигини тузишни режалаштирган, аммо бу режага айрим тўсиқлар мавжуд.

Биринчидан, мадридликлар клуби Роналдуни қўйиб юбормоқчи эмас. Иккинчидан, «Реал» «ПСЖ»дан Неймарни олмоқчи ва Роналдуни қўйиб юборишга рози бўлиши учун бразилиялик футболчини сўраши ҳам мумкин.

Бундан ташқари, УЕФА «ПСЖ»ни молиявий фэйр-плейга риоя этмасликда айблаши мумкин бўлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар