Феллайни ва Депай «Милан»га ўтишга тайёр
Сешанба, 29 Май
3995

Ярим ҳимоячилар Маруан Феллайни («Манчестер Юнайтед») ва Мемфис Депай («Лион») ўз фаолиятини «Милан»да давом эттиришга рози бўлишди.

Бельгиялик ва голландиялик футболчи Италия клубига, ҳаттоки уни Европа лигасидан четлаштиришса ҳам ўтишмоқчи. Маълумот учун, «Милан»да молиявий фэйр-плэй билан боғлиқ муаммолар юзага келган.

Трансферлар «Лион» Депай учун 40 млн евро талаб қилаётгани, июлда эркин агентга айланиши мумкин бўлган Феллайни эса йилига 10 млн миқдорида иш ҳақи сўраётгани туфайли қийинлашиши мумкин. Бу ҳолатда бельгиялик «Милан»нинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар