Суперлига. Қўқон ва Бекободда сенсация, «Насаф»нинг навбатдаги мағлубияти
Якшанба, 27 Май
5939

Суперлигада 13-тур ўйинлари якунланди.

«Навбаҳор» Наманганда ОКМК клубини 1:0 ҳисобида енгди. Ҳал қилувчи гол 15-дақиқада Станоевич томонидан урилди.

«Қўқон-1912» ўз майдонида кутилмаганда «Қизилқум»га ютқазиб қўйди. Григалашвили томонидан киритилган тўп меҳмонларга ғалаба келтирди.

«Металлург» амалдаги чемпион «Локомотив»ни қабул қилиб, дарвозасига жавобсиз иккита тўп йўллади.

«Бухоро» «Насаф» билан беллашиб, Шавкат Саломов голи эвазига зафар қучди.

Суперлига, 13-тур
26 май

«Навбаҳор» – ОКМК 1:0 
Гол: Дарко Станоевич (15)

«Қўқон-1912» - «Қизилқум» 0:1  
Гол: Элгужа Григалашвили (45)
Амалга оширилмаган пенальти: Геворкян (Қизилқум, 22).   
Четлатиш: Э.Бодуллаев (Қизилқум, 68)

«Металлург» – «Локомотив» 2:0 
Голлар:
Зоҳид Абдуллаев (75), Муҳаммад Исаев (80)

«Бухоро» – «Насаф» 1:0
Гол:
Шавкат Саломов (10)

Теглар

Ўхшаш янгиликлар