«Арсенал» ёзги трансферлар учун қанча маблағ ажратиши маълум
Шанба, 26 Май
6039

«Арсенал» ёзги трансферлар кампанияси учун янги бош мураббийга ажратиладиган маблағ миқдорини 50 миллион фунтдан 70 миллион фунтга оширди. Бу ҳақда The Telegraph хабар тарқатган.

Аввалига жамоанинг трансфер бюджети 50 миллион фунт бўлиши белгиланганди, «Арсенал» хўжайини Стэн Кронке яна Эмери ўзи истаган футболчиларни таркибга жамлаши учун 20 млн фунт қўшишга қарор қилган.

Шунингдек, лондонликлар клуби ўзининг баъзи футболчилари сотувидан тушадиган маблағни ҳам ёзги трансферлар учун сарфлаши мумкин бўлади.

Клуб раҳбарияти бу маблағлар жамоага кейинги мавсумда чемпионлик учун курашишга етарли бўлишига ишонч билдиришмоқда.

Хабарларга кўра, «канонирлар» «Байер» дарвозабони Бернд Лено, «Рома» ярим ҳимоячиси Лоренцо Пеллегрини, «Сампдория» ҳавбеки Деннис Праета ва «Фрайбург» ҳимоячиси Чағлар Суюнчини таркибга қўшиб олишни режалаштирган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар