«Манчестер Юнайтед» Алдервейрелд бўйича музокара бошлади. «Тоттенҳэм» жуда кўп сўрамоқда
Пайшанба, 24 Май
3998

«Манчестер Юнайтед» «Тоттенҳэм» билан бельгиялик ҳимоячи Тоби Алдервейрелд трансфери борасида музокара ўтказмоқда. Бу ҳақда Mirror нашри хабар тарқатган.

Аввалига ушбу трансфер 55 млн фунт эвазига амалга оширилиши кутилганди, аммо «Тоттенҳэм» раҳбари Даниэл Леви ушбу футболчи учун камида 75 млн фунт олишни мўлжалламоқда.

Амалдаги шартномаси муддати 2020 йилгача тузилган Алдервейрелд «Тоттенҳэм» билан янги шартнома тузишга шошилмаяпти.

Агар ушбу футболчи шартномани узайтирмаса, кейинги ёзда клубдан 25 млн фунт эвазига кетиши мумкин бўлади – шартномада унинг бадал пули миқдори шунча кўрсатилган.

Шу туфайли «Тоттенҳэм» Алдервейрелд учун жорий ёзги трансферлар вақтида кўпроқ пул ишлаб олишни истамоқда.

Бундан аввалроқ, Алдервейрелд – «Манчестер Юнайтед»нинг асосий трансфер мақсади экани хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар