Эвра «Вест Ҳэм»ни тарк этди
Пайшанба, 24 Май
3806

Англиянинг «Вест Ҳэм» клуби яримҳимоячи Патрис Эвра билан хайрлашганини эълон қилди.

Франциялик футболчининг «болғачилар» билан имзолаган шартномаси муддати 30 июнь куни ниҳоясига етади. Томонлар эса уни узайтирмасликка қарор қилишди.

Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли  Эвра «Вест Ҳэм» таркибига шу йилнинг февраль ойида қўшилган эди. У атиги 5та ўйинда майдонга тушди холос.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар