Левандовски «Челси»нинг таклифини рад этди
Чоршанба, 23 Май
4927

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски ёзги трансферлар вақтида Лондон клубига ўтмайди.

Evening Standard хабарига кўра, Польша терма жамоаси аъзоси Чемпионлар лигасида иштирок этувчи жамоага ўтишни истамоқда. Бу омил унинг «Челси» билан музокараларида асосий ўрин тутганди, «Челси» эса АПЛда мавсумни бешинчи ўринда якунлади ва Европа Лигаси билан кифояланадиган бўлди.

Шу тариқа, эндиликда бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиси учун курашда Мадриднинг «Реал» клуби асосий фаворитга айланган.

Якунланган мавсумда ушбу 29 ёшли поляк жамоасининг барча турнирлардаги иштироки давомида 48 ўйинда майдонга тушиб, 41 гол урган ва 5 голга узатма берган. Унинг «Бавария» билан шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган, трансфер қиймати эса 90 млн еврога баҳоланган.

Бундан аввалроқ «Челси» ушбу ҳужумчини 100 миллион еврога трансфер қилмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар