«МЮ» футболчиси «Барселона»га керак
Сешанба, 22 Май
10156

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Дэйли Блинд ёзги трансферлар вақтида Испания чемпионатига йўл олиши мумкин. Don Balon хабарига кўра, «Барселона» ушбу 28 ёшли нидерландиялик футболчи трансферига қизиқиш билдирмоқда.

Бундан аввалроқ ОАВда «МЮ» Блиндни трансферга қўймоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Якунланган мавсумда Блинд жамоасининг барча турнирлардаги 17 учрашувида майдонга тушган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар