Моуриньо рақиб жамоа футболчисини қўлга киритмоқчи
Сешанба, 22 Май
7783

«Тоттенҳэм» ҳимоячиси Тоби Алдервейрелд фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттириши мумкин.

The Guardian хабарига кўра, ушбу 29 ёшли бельгиялик футболчи мудофаа чиҳзиғини мустаҳкамлашни истаётган «МЮ» бош мураббийи Жозе Моуриньонинг асосий трансфер мақсади ҳисобланади.

Алдервейрелд ҳам Манчестер клубига ўтишга тайёр, у «Тоттенҳэм» раҳбарияти билан янги келишув тузолмаган.

Футболчининг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси муддати 2019 йилгача тузилган. Шартномага кўра, бельгиялик футболчи 2019 йил ёзида клубни 25 миллион фунт эвазига тарк этиши мумкин бўлади.

«МЮ» ушбу футболчини қўлга киритиши  осон бўлмайди. «Тоттенҳэм» президенти Дэниэл Леви бу ёзда Алдервейрелд учун камида 75 миллион фунт сўраши кутилмоқда, худди шу нарх шу йил қишида «Ливерпуль» томонидан Виргил ван Дейкни «Саутҳемптон»дан трансфер қилиш учун сарфланганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар