«Челси» топ-ҳужумчи олмоқчи
Сешанба, 22 Май
9341

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски «Челси»нинг қизиқишлари доирасида турибди.

The Guaridan нашри тарқатган хабарга кўра, ушбу 29 ёшли поляк Антонио Конте мураббийликдан кетса ҳам, жамоанинг ёздаги асосий трансфер нишони бўлиб қолади.

Левандовски «Бавария»ни тарк этишга ҳозирланмоқда. Мюнхенликлар ҳам уни 100 миллион фунт эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Бундан аввалроқ ушбу футболчига «Манчестер Сити» ва «ПСЖ» каби клублардан ҳам жиддий қизиқишлар мавжудлиги ҳақида хабарлар берилганди.

Аввалига ушбу футболчи ёзда «Реал»га ўтиши кутилганди, аммо мадридликлар уни трансфер қилиш ғоясидан воз кечишди. 29 ёшли футболчи бундеслиганинг якунланган мавсумида 30 ўйинда майдонга тушди ва 29 гол уриб, мавсумнинг энг яхши тўпурарига айланди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар