«МЮ» ёзги трансферлар учун 250 млн фунт сарфламоқчи. Бэйл ҳам нишонда
Душанба, 21 Май
7363

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи ёзги трансферлар вақтида жамоа таркибини кучайтириш учун 250 млн фунтдан ортиқроқ маблағга эга бўлади.

Mirror нашрининг хабар беришича, Моуриньо клуб бошқарувчиси Эд Вудвордга унга кейинги мавсумда «Манчестер Сити» билан чемпионлик учун рақобат қилишга 5 нафар янги футболчи керак бўлишини айтган.

Моуриньонинг трансфер нишонлари қатори – «Тоттенҳэм» марказий ҳимоячиси Тоби Алдервейрелд, «Шахтёр» ҳавбеки Фред,«Наполи» ярим ҳимоячиси  Жоржиньо ва «Ницца» етакчиси Сери номлари бор.

Нашр маълумотига кўра, «Манчестер Юнайтед» «Реал»дан Бэйлни трансфер қилишга ҳам жиддий қизиқмоқда, «Ювентус» ҳимоячиси Алекс Сандро яқин вақтлар ичида «Юнайтед» аъзосига айланиши кутилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар