Левандовски бошқа клубга ўтиши муносабати билан жаҳон чемпионати олдидан йиғинга кечроқ келиши мумкин
Душанба, 21 Май
6137

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски ёзги трансферлар вақтида клубини ўзгартириши мумкин.

Polsat Sport телеканали журналисти Матеуш Борекнинг маълумотига кўра, Польша терма жамоаси мураббийлар штаби ушбу футболчига бошқа клубга ўтиши бўйича жараённи якунлаб, ЖЧ-2018 олдидан ташкил этиладиган йиғинга кечикиброқ келишига рухсат беришган.

Ушбу польшалик ҳужумчида «Челси», «Манчестер Сити» ва «ПСЖ» каби клублардан таклифлар мавжуд.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар