Агар Конте қолса, Виллиан кетади
Душанба, 21 Май
5633

«Челси» ярим ҳимоячиси Виллиан ёзги трансферлар ойнаси вақтида клубини ўзгартириши мумкин.

Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра, бразилиялик ушбу футболчи «Челси» бош мураббийи Антонио Контедан қаттиқ норози ва у агар ўз лавозимида қолса, Виллиан кетади.

Ушбу 29 ёшли футболчига айни вақтда «Манчестер Юнайтед»дан жиддий қизиқиш мавжуд.

Виллианнинг «Челси» билан яна икки йиллик шартномаси мавжуд. У якунланган мавсумда «кўклар» сафида барча турнирлар доирасидаги 54 ўйинда майдонга тушган ва 13 гол уриб, 8 голга узатма берган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар