«Ливерпуль» Кейтани арзонроққа оладиган бўлди
Сешанба, 15 Май
4883

«Лейпциг» ҳавбеки Наби Кейта ёзги трансферлар вақтида «Ливерпуль»га 52,75 млн фунт эвазига трансфер қилинади.

Трансфер қиймати «Лейпциг»нинг Германия в чемпионатидаги натижасига боғлиқ эди. Клуб мавсумни Европа Лигаси ҳудудида, 6-ўринда якунлади ва Кейта «Ливерпуль»га нисбатан арзонроққа тушадиган бўлди.

Агар жамоа Чемпионлар лигасига йўлланма ололганида, инглизлар клуби ганалик футболчи учун 59 млн фунт тўлаган бўларди. Агар «Лейпциг» Европа Лигасига ҳам йўлланма ололмаганида Кейтанинг трансфер қиймати 48 млн фунтни ташкил этган бўларди.

Клублар Наби Кейтанинг трансфери борасида 2017 йил ёзидаёқ келишиб олишганди. Футболчи жорий мавсумда жамоаси учун барча турнирлар доирасида 39 ўйинда майдонга тушди ва 9 гол уриб, 7 ассист муаллифи бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар