Эдерсон «Манчестер Сити»да яна 7 йил қоладиган бўлди
Душанба, 14 Май
2907

«Манчестер Сити» дарвозабони Эдерсон Мораес 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган янги шартномага имзо чекди. Бу ҳақда Англия клуби расмий сайти хабар берган.

«Мен воқеалар шу тарзда ривожланишига умид қилгандим, бироқ, бу шу даражада тез юз беради, деб ўйламагандим! Бир йилда, бир мавсум давомида кўп нарса содир бўлди, аммо мен бунга тайёргарлик кўргандим. Мен «Манчестер Сити» сафида тўп тепишдан жуда хурсандман, шундай ўйинчилар билан бирга ўйнашдан, ажойиб ишқибозларимиз борлигидан хурсандман. Бу ерда ўйнаш – менинг орзум. «Сити» билан барча совринларни ютиб олмоқчиман. Чемпионлар лигаси – биз учун жуда мураккаб мусобақа, бироқ, умид қиламанки, биз қачонлардир чемпион бўламиз!» - дея айтиб ўтди Эдерсон.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик голкипер «Манчестер Сити»га «Бенфика»дан ўтган йилнинг ёзида келганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар