Почеттино: «Тоттенҳэм»да пул йўқ»
Шанба, 12 Май
6434

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Маурисио Почеттино ёзги трансфер ойнасида таркибни кучайтириб олиш жуда мушкул эканини айтди.

«Трансфер бозорида нархлар ошиб кетмоқда. Бозорда яхши футболчилар кўп, аммо уларни харид қилиш учун пул керак.

«Тоттенҳэм» бир қатор футболчиларни кўз остига олиб қўйган, аммо улар юқори маош таклиф қиладиган клубларга ўтиб кетади. Бизда эса катта пул йўқ, бу янгилик эмас. 

Агар шу иш юз берса, эътиборимизни бошқа футболчиларга қаратишга мажбур бўламиз» - деди Почеттино.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар