«Барселона» Гризманни харид қилса, Суаресни сотади
Жума, 11 Май
9665

«Барселона» ёзги трансферлар вақтида Антуан Гризманни сотиб олса, бошқа бир ҳужумчи Луис Суаресни трансферга қўяди. Бу ҳақда Mirror нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, уругвайлик ҳужумчига ёзги трансферлар вақтида бошқа клуб излашига рухсат беришган. Гризманнинг шартномасига кўра, унинг товон пули 1 июлга келиб 2 марта қисқаради ва 200 млндан 100 миллион еврогача қисқаради, аммо шунга қарамай каталонияликлар трансфер сарф-харажатларидаги балансни ушлаб туриш учун ҳам Суаресни сотишни режа қилган.

Уругвайлик футболчи «Барселона»га 2014 йилда 82 миллион евро эвазига келиб қўшилганди.

Ла Лиганинг 2017/18 йилги мавсумида Луис 31 учрашувда майдонга тушиб, 24 гол муаллифига айланди. Ҳозирча, фақатгина Месси ва Роналду ундан кўп гол ура олган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар