«Барселона» «Атлетико»ни Гризманн бўйича режасидан хабардор қилди
Чоршанба, 09 Май
6346

«Барселона» ёзги трансферлар чоғида «Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманни сотиб олишга жиддий аҳд қилган. 

Cadena Ser хабарига кўра, каталонияликлар жамоаси президенти Жозеп Мария Бартомеу Мадрид клуби президенти Энрике Сересони «Барселона» ёзда ушбу француз футболчисининг шартномасида кўрсатилган 100 млн евро миқдоридаги бадал пулини тўлашга тайёрлигидан хабардор қилган. «Атлетико» эса Гризманн билан шартномани узайтиришни истамоқда ва унинг таклиф қилинган шартномага жавобини кутмоқда.

Жорий мавсумда Гризманн Примера доирасида 30 ўйинда майдонга тушган ва 19 гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар