2026 йилги жаҳон чемпионати мезбонлиги учун даъвогарлар ФИФАга катта ваъда беришди
Чоршанба, 09 Май
6591

АҚШ, Канада ва Мексикадан иборат 2026 йилги жаҳон чемпионати мезбонлиги учун қўшма заявка қўмитаси мезбонлик қўлга киритилган тақдирда, ФИФА 11 миллиард доллар миқдорида фойда олишини ваъда қилишди. Бу ҳақда New York Times хабар тарқатган.

Бундан ташқари, АҚШ ҳукумати жаҳон чемпионати меҳмонларининг барчасига, улар қайси дин ва миллат вакиллари бўлишларидан қатъи назар визалар тақдим этиш мажбуриятини ўз зиммасига олган.

Худди шундай кафолат АҚШ Футбол федерацияси президенти Карлос Кордейро, Мексика Футбол федерацияси раҳбари Десио де Мария ва Канада Футбол ассоциацияси бош котиби Питер Монтополи томонидан Брюселдаги тақдимот вақтида берилган.

Қайд этиш керакки, прогноз қилинаётган даромад миқдори аввалги турнирлардагидан қарийб икки баробар кўпроқ, бунда жаҳон чемпионати иштирокчилари сони шу йилдан 32та эмас, 48та бўлиши ҳам аҳамият касб этади.

Март ойида ФИФА 2026 йилги жаҳон чемпионати мезбонлиги учун даъвогарлар рўйхатини келтирганди. Унга кўра, қўшма заявкадан ташқари, Марокаш ҳам мезбонлик учун курашмоқда. Мезбонлар 13 июнь куни ФИФАнинг Москвада ўтказиладиган 68-Конгрессида маълум бўлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар