Неймар «Реал»га ўтишни истаётгани ҳақида янги хабар тарқалди
Шанба, 05 Май
12510

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар ёзги трансферлар вақтида «Реал»га ўтиши мумкин. Бу ҳақда Marca хабар тарқатган.

Нашрнинг ёзишича, бразилиялик футболчи мавсум якунида клубини тарк этиш фикридан қайтмаган.

Манба маълумотига кўра, у Мадридда Криштиану Роналду билан кучли тандем ҳосил қилишига ишонмоқда.

Шу билан бирга португалиялик футболчи Неймарнинг келишини ёқлаши ушбу трансферда ҳал қилувчи нуқта бўлиши мумкин. Бундан аввалроқ Роналду бундай трансфер эҳтимоли ҳақида фикр билдира туриб, Неймарни Парижда барча нарса қониқтириши ҳақида айтиб ўтганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар