«Арсенал»нинг кейинги мураббийи кенг имкониятларга эга бўлади
Шанба, 05 Май
4010

«Арсенал»нинг бўлғуси бош мураббийига ёзги трансферлар учун 200 миллион фунтлик бюджет ажратилади. Бу ҳақда Daily Star хабар тарқатган.

Маълум қилинишича, лондонликлар клуби раҳбарияти Арсен Венгернинг ўринбосари «Арсенал»ни яна Европада етакчи жамоа мақомига қайтаришини истамоқда.

«Арсенал»ни 22 йилдан буён бошқариб келган Арсен Венгер жорий мавсум сўнгида жамоадан кетмоқда. Унинг ўрнига «Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри келиши кутилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар